АсосийСаломатлик

Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди

Очиқланишича, беш ойда 42 нафар ўзбекистонлик шифохонага тушган.

'Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди'ning rasmi

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–май ойларида 14 та овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Уларда 42 нафар фуқаро жабрланган. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Маълумотга кўра, заҳарланиш ҳолатларининг катта қисми уй шароитида тайёрланган консервалар орқали рўй берган. Хусусан, 10 та ҳолатда ботулизм аниқланган бўлиб, жабрланганларнинг 8 нафарини болалар ташкил этган.

Шунингдек, учта ҳолатда овқат “токсикинфексияси” қайд этилган. Натижада 13 нафар фуқаро шифокор ёрдамига муҳтож бўлган. Улар орасида ҳам 8 нафар бола бор. Бир ҳолатда эса кимёвий модда билан заҳарланиш кузатилган.

Тақдим этилган рақамлар овқат хавфсизлиги борасида жиддий муаммолар борлигини кўрсатади. Чунки 2024 йилда мамлакат бўйлаб текширилган 20 184 та умумий овқатланиш муассасаларининг 7,5 фоизида қонунбузарликлар аниқланган. Улардан 3,3 фоизи санитария ва гигиена меъёрларини қўпол равишда бузган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 600 миллионга яқин инсон сифатсиз овқат сабаб касалланади. Бу эса шунчаки рақам эмас — бу огоҳлантирувчи факт.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 18 та овқатдан заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Уларда 143 нафар фуқаро жабрланган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, эҳтиёт чораларига амал қилиш, айниқса, уй шароитида тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилишда қаттиқ назорат муҳим. Акс ҳолда, оддий овқат оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди'ning rasmi

    Саломатлик 04.08.2025 18:44

    Юрак қайта тикланишининг янги усули топилди

    Олимлар “инфаркт” дан кейин юрак тўқималарини қайта тиклашнинг янги усулини ўйлаб топди.

    'Қўшни давлатларда куйдирги авж олди'ning rasmi

    Саломатлик 12.07.2025 11:18

    Қўшни давлатларда куйдирги авж олди

    Касалликнинг Ўзбекистонга таъсири қандай? Инфекция кириб келмаслиги учун қандай чоралар кўрилмоқда?

    'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

    Саломатлик 30.06.2025 18:05

    'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 20:00

    Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

    Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.

    'Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 17:25

    Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас

    Балки жиддий касалликларнинг илк белгилари бўлиши мумкин.

    'Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?'ning rasmi

    Саломатлик 23.06.2025 17:21

    Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?

    Минерал сув фойдали моддалар манбаи ҳисобланади, у организмда сув мувозанатини сақлашга ёрдам беради ва зарур минераллар билан бойитади. Лекин қайси турини танлаш мақсадга мувофиқ — газланганиними ёки газланмаганиними?