АсосийСаломатлик

Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?

Минерал сув фойдали моддалар манбаи ҳисобланади, у организмда сув мувозанатини сақлашга ёрдам беради ва зарур минераллар билан бойитади. Лекин қайси турини танлаш мақсадга мувофиқ — газланганиними ёки газланмаганиними?

'Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?'ning rasmi

Минерал сув — бу ер ости манбаларидан олинадиган сув бўлиб, унинг таркибида эриган минерал тузлар, микроэлементлар ва бошқа биологик фаол моддалар мавжуд бўлади. У одатий ичимлик сувидан ўзининг бой таркиби билан фарқ қилади ва организмга комплекс тарзда ижобий таъсир кўрсатади.

Минерал сув меъда-ичак тизими хасталикларида ҳазмни яхшилаш, буйрак фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва айрим касалликларнинг олдини олишда фойдаланилади. Врач-терапевт Галина Аксинина берган маълумотида қайси турдаги сув фойдали эканини ва уни қандай миқдорда истеъмол қилиш кераклигини тушунтирди.

“Минерал сув, албатта, соғлиқ учун фойдали, аммо фақат ўртача минераллашгани ва кунига 2 марта 150 мл дан кўп бўлмаслиги лозим. Ичимликнинг газланган ёки газланмаган бўлиши унинг фойдали хусусиятларига таъсир қилмайди”, — деди мутахассис.

Шунингдек, сув таркибига кўра гидрокарбонатли, хлоридли, сульфатли, кальцийли, магнийли ёки бошқа моддаларни ўз ичига олган бўлиши мумкин — танлов шахсий эҳтиёж ва соғлиқ ҳолатига қараб амалга оширилиши керак. Энг муҳими, минерал сув ҳеч қачон тўлиқ даволашни таъминламайди, балки унга қўшимча восита сифатида фойдаланилади.

    Бошқа янгиликлар