“Ўзгидромет“ хабарига кўра, дам олиш кунлари ҳарорат яна 38-40 даражагача, жанубда 42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
20-22 июнда Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари 37-40 даражагача кўтарилади.