АсосийЖамият

Самарқандда гиёҳвандлик моддаларини пуллаб юрган икки нафар шахс қўлга тушди

Ҳолат юзасидан иккала фуқарога ҳам қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

'Самарқандда гиёҳвандлик моддаларини пуллаб юрган икки нафар шахс қўлга тушди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Ургут туманида 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Ургут туманида яшовчи шахс ўзининг танишларига 1 гр гиёҳвандлик моддасини 130 минг сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотиб келаётганлиги маълум бўлган.

Олинган маълумотга асосан 1984 йилда туғилган шахс ўзининг Ургут туманида яшовчи 1990 йилда туғилган таниши билан биргаликда харидор сифатида қатнашган фуқарога 1 кг гиёҳвандлик моддасини 10 минг АҚШ доллари эвазига пуллаётганда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иккала фуқарога ҳам қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор — Президент

    Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:31

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    Республикада ҳарорат 38 даражагача кўтарилиб, чанг-тўзон бўлади.

    'Ўзбекистонда илк маротаба маданий ва тарихий меросга оид аукцион ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 19.06.2025 21:34

    Ўзбекистонда илк маротаба маданий ва тарихий меросга оид аукцион ўтказилади

    Унда юртимизда фаолият олиб бораётган барча маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирок этиб, ўз номи ҳамда брендини тарихга муҳрлаши мумкин бўлади.

    'Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради'ning rasmi

    Жамият 19.06.2025 18:33

    Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради

    Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Автотранспортни ногиронларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади'ning rasmi

    Жамият 19.06.2025 17:55

    Автотранспортни ногиронларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади

    Ҳукумат қарори билан маъмурий регламент тасдиқланди.

    'Тошкент дўконларида қайси маҳсулотлар энг кўп арзонлашди ва қимматлашди'ning rasmi

    Жамият 19.06.2025 17:53

    Тошкент дўконларида қайси маҳсулотлар энг кўп арзонлашди ва қимматлашди

    Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши кўриб чиқилди.