АсосийЖамият

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

Республикада ҳарорат 38 даражагача кўтарилиб, чанг-тўзон бўлади.

'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

“Ўзгидромет” бугун, 20 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    Қашқадарёда ҳали ишга солинмаган камида 15 миллиард долларлик салоҳият бор — Президент

    Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

    'Самарқандда гиёҳвандлик моддаларини пуллаб юрган икки нафар шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    Самарқандда гиёҳвандлик моддаларини пуллаб юрган икки нафар шахс қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан иккала фуқарога ҳам қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Ўзбекистонда илк маротаба маданий ва тарихий меросга оид аукцион ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 19.06.2025 21:34

    Ўзбекистонда илк маротаба маданий ва тарихий меросга оид аукцион ўтказилади

    Унда юртимизда фаолият олиб бораётган барча маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар иштирок этиб, ўз номи ҳамда брендини тарихга муҳрлаши мумкин бўлади.

    'Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради'ning rasmi

    Жамият 19.06.2025 18:33

    Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради

    Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Автотранспортни ногиронларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади'ning rasmi

    Жамият 19.06.2025 17:55

    Автотранспортни ногиронларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади

    Ҳукумат қарори билан маъмурий регламент тасдиқланди.

    'Тошкент дўконларида қайси маҳсулотлар энг кўп арзонлашди ва қимматлашди'ning rasmi

    Жамият 19.06.2025 17:53

    Тошкент дўконларида қайси маҳсулотлар энг кўп арзонлашди ва қимматлашди

    Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши кўриб чиқилди.