АсосийЖамият

Хонанда Фаррух Ҳамроев жаримага тортилди

Хонанда шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган.

'Хонанда Фаррух Ҳамроев жаримага тортилди'ning rasmi

Хонанда Фаррух Ҳамроев шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдалангани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, хонанда фарғоналик шоир Исмоилжон Бабаевга тегишли “Она юринг, ҳажга борамиз” номли шеъридан муаллифнинг рухсатисиз фойдаланган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177¹-моддаси билан баённома расмийлаштирилиб, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судига юборилган.

Судда хонанда қонунни бузгани аниқланиб, унга айбланган моддаси бўйича жарима жазоси тайинланган. 

Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра, муаллиф ҳуқуқбузардан базавий ҳисоблашнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача товон пули талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради

    Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Автотранспортни ногиронларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    Автотранспортни ногиронларга мослаштириш харажатлари қоплаб берилади

    Ҳукумат қарори билан маъмурий регламент тасдиқланди.

    'Тошкент дўконларида қайси маҳсулотлар энг кўп арзонлашди ва қимматлашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:53

    Тошкент дўконларида қайси маҳсулотлар энг кўп арзонлашди ва қимматлашди

    Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши кўриб чиқилди.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосари ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:24

    Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосари ушланди

    У 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб келган.

    'Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди

    Россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган “Оқ сарой” клиникаси яқинда ишга тушди.