АсосийЖамият

Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади

Самарқанд вилоятида буюк муҳаддисга бағишланган ёдгорлик мажмуаси фойдаланишга топширилади.

'Имом Бухорий мажмуаси 19 март куни очилади'ning rasmi

Эртага, 19 март куни Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманидаги буюк ҳадисшунос Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 18 март куни Нарпай туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилишда маълум қилинди.

Қайд этилишича, сўзининг аввалида давлат раҳбари йиғилганларни кириб келаётган муборак Рамазон ҳайити ҳамда қутлуғ айём – Наврўзи олам билан чин юракдан табриклаган. Самарқандга охирги ташрифдан сўнг ўтган тўрт ой ичида мамлакат ҳаётида катта ўзгаришлар рўй бергани таъкидланган.

Шу ҳафтанинг ўзида Олмалиқ шаҳрида 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди, пойтахтда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёнинг маънавий хазинаси бўлган Ислом цивилизацияси маркази очилди.

Эртага Паяриқ туманида буюк ҳадисшунос Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими ўтказилади.

“Аминманки, бу муаззам зиёратгоҳ халқимиз билан бир қаторда миллионлаб хорижий туристлар ташриф буюрадиган табаррук масканга айланади”, дейди Президент.

Шунингдек, Президент белгилаб олган марраларга эришиш учун янада самарали ҳаракат қилиш зарур эканини қайд этган.

“Биз Ватанимиз куч-қудратини ошириш, ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг ҳаётини яхшилаш бўйича янада катта марраларни олганмиз. Бугун ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни кўриб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Айни пайтда шуни яхши англашимиз керак, энди кечаги ҳаракат бугунга, бугунгиси эса эртанги кун талабига камлик қилади. Шу боис, белгилаб олган марраларга эришиш учун янада самарали ҳаракат қилишимиз зарур”, дейди давлат раҳбари.

Самарқанд ишсизлик, камбағаллик, инвестиция, экспорт масалалари, умуман, барча соҳада намунавий вилоят бўлиши шартлиги қайд этилган.

Вилоятда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллион доллар, Ургут туманининг ўзига яна 50 миллион доллар ажратилган. Умуман, вилоятга барча манбалар ҳисобидан 11 триллион сўм йўналтирилмоқда. Тадбиркорларга кредит учун яна 18 триллион сўм ресурс берилмоқда.

Ҳажми жиҳатидан бу миқдордаги маблағ ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эканлиги кўрсатиб ўтилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:08

    Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда

    Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

    'Исроил Ливанга ҳаво зарбаси берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:05

    Исроил Ливанга ҳаво зарбаси берди

    Ҳужум ортидан 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

    'Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:41

    Сурхондарёда эркак ўзини 7-қаватдан пастга отди

    Ҳодиса ортидан у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    'Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:01

    Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади

    Ўзбекистон Президенти қарорига кўра, 2026 йил 20 март куни мамлакатимизда Рамазон ҳайити кенг нишонланади.

    'O‘zbekistonda onlayn mikroqarz olish jarayoni qanday kechadi?'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    O‘zbekistonda onlayn mikroqarz olish jarayoni qanday kechadi?

    Plastik karta — moliyaviy imkoniyatlar eshigi: onlayn kredit olish bo‘yicha qo‘llanma

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:21

    Доллар курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.