АсосийСаломатлик

Чарчоқ билан ҳолсизликни қандай фарқлаш мумкин?

Бугунги кунда кўпчилик доимий чарчоқдан шикоят қилади. Аммо бу ҳолат ҳақиқий чарчоқми ёки руҳий ҳолсизлик ҳолатими?

'Чарчоқ билан ҳолсизликни қандай фарқлаш мумкин?'ning rasmi

Психолог бу икки ҳолатни қандай ажратиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Чарчоқ — табиий ва вақтинчалик ҳолат

Ҳаммамиз шундай ҳолатни биламиз: кун охирида танамиз оғирлашади, фикрларимизни жамлаш қийинлашади, ва ягона истак — диванга ётиб дам олиш. Бу — классик чарчоқ. Унинг асосий хусусиятлари:

·         Жисмоний белгилари: мушакларда оғриқ, уйқучанлик, енгил бош оғриғи.

·         Ҳиссий ҳолат: асабийлик, вақтинчалик мотивация пасайиши, апатия.

·         Ақлий ҳолат: диққатни жамлашда қийинчилик, секин реакция, "бошим оғирдек" туйғуси.

·         Энг муҳими: чарчоқ маълум сабабга боғлиқ ва дам олишдан сўнг ўтиб кетади. Бир неча кунлик таътил, тўйинган уйқу ёки ҳафта охиридаги фаол дам олиш орқали инсон яна куч тўплайди ва ишга қайтишга тайёр бўлади.

Ҳолсизлик — руҳий хасталик

Ҳолсизлик — бу бирор воқеага жавоб эмас, балки узоқ давом этган стресс ва маъносиз меҳнат фонида юзага келадиган ҳолат. Бу шунчаки "батарея тугади" дегани эмас, балки "двигател ёниб кетди" деганидир. Унинг белгилари:

·         Жисмоний ҳолат: дам олишдан сўнг ҳам ўтмайдиган доимий чарчоқ, уйқусизлик, иммунитет пастлиги, тез-тез шамоллаш. Эрталаб уйғониш ҳам оғир кечади.

·         Ҳиссий белгилари: кинизм, беэътиборлик, ўз фаолиятидан бефарқлик, ички бўшлиқ ва умидсизлик ҳисси.

·         Ақлий белгилари: хотира муаммолари, эътиборнинг заифлиги, "мия тумани", ҳар қандай қарорни қабул қилишда қийинчилик.

·         Калит белгиси: бундай ҳолат аниқ сабабсиз тарқоқ бўлиб намоён бўлади. Одамнинг ишга нисбатан муносабати совуқлашади: “Менга барибир”, “Бу ишни қилгим келмайди”, “Ҳеч нарса менга завқ бермайди”.

Энг хавфлиси — ҳолсизлик стандарт дам олиш ёрдам бермайдиган ҳолатдир. Таътилдан сўнг инсон вақтинча енгиллик ҳис қилиши мумкин, аммо тез орада яна ўша оғир кайфиятга қайтади. Муаммо ишда эмас, балки инсоннинг ички мотивацияси ва руҳий ҳолатида бўлади.

Нима қилиш керак?

Агар сиз оддий чарчоқни ҳис қилаётган бўлсангиз — дам олинг, мириқиб ухланг, ҳафтанинг охирида ўзингизга вақт ажратинг. Аммо руҳий ҳолсизлик белгилари кузатилса психолог ёрдами, ҳаёт тарзини ўзгартириш ва иш муҳитини қайта кўриб чиқиш лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шўр овқат ошқозон саратонини келтириб чиқариши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик 04.06.2025 17:33

    'Шифокор кеч ухлаш мия учун зарарли деган қоидани рад этди'ning rasmi

    Саломатлик 03.06.2025 21:07

    Шифокор кеч ухлаш мия учун зарарли деган қоидани рад этди

    "Идеал уйқу вақти" деган умумий қоида мавжуд эмас, чунки ҳар бир инсоннинг ўз ҳаёт ритми бор, дейди мутахассис.

    'Жазирамада қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?'ning rasmi

    Саломатлик 02.06.2025 17:31

    Жазирамада қон қуюқлашиши қанчалик хавфли?

    Табиийки, бундай иссиқ ҳаво сурункали касаллиги бор айрим беморларга қийинчилик туғдиради. Қолаверса, юқори ҳарорат кўпчиликда қон қуюқлашишига сабаб бўлиши мумкин.

    'Чўмилиш мавсумида хавфсизлик бўйича мутахассисдан тавсиялар'ning rasmi

    Саломатлик 30.05.2025 18:16

    Чўмилиш мавсумида хавфсизлик бўйича мутахассисдан тавсиялар

    Шифокор тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилиш ичак инфекциялари ва бошқа соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    'Дунё мамлакатларида яна коронавируснинг янги тўлқини  тарқаляптими?'ning rasmi

    Саломатлик 30.05.2025 12:17

    Дунё мамлакатларида яна коронавируснинг янги тўлқини тарқаляптими?

    Барчани қизиқтирган саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик va жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил жавоб берди.

    'Гўдакларга қандай озиқ-овқатларни бериб бўлмайди?'ning rasmi

    Саломатлик 29.05.2025 18:48