АсосийДунё

Трамп АҚШ тарихидаги энг катта оммавий депортацияни амалга оширмоқчи

АҚШ президенти мамлакатдаги йирик норозилик намойишларига қарамасдан, ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш чораларини кучайтиришга кўрсатма берди.

'Трамп АҚШ тарихидаги энг катта оммавий депортацияни амалга оширмоқчи'ning rasmi

АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакатнинг турли шаҳарларидаги йирик норозилик намойишларига қарамасдан, ноқонуний муҳожирларни ҳибсга олиш ва депортация қилиш чораларини кучайтиришга кўрсатма берди.

Бу ҳақда у ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилар экан, хусусан, Лос-Анжелесда маҳаллий расмийларнинг миграция сиёсатига қарши уюштирилган намойишларга муносабат билдирди.

Президентнинг сўзларига кўра, АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) “ноқонуний муҳожирларга қарши тарихдаги энг йирик оммавий депортация операцияси”ни бошлаган. “Бизни бурчимизни бажаришимизга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди”, — деди Трамп.

У, шунингдек, ICEга “тарихдаги энг катта оммавий депортация дастури”ни амалга ошириш учун барча зарур чораларни кўришни буюрганини таъкидлади.

Трамп Лос-Анжелес, Чикаго ва Нью-Йорк каби шаҳарларда депортация ишларини фаоллаштиришга чақирди. У маҳаллий демократик амалдорларни сайловчилар фаоллигини ошириш мақсадида ноқонуний муҳожирлардан фойдаланишда ва “Америка фуқароларидан иш ўринлари ва имкониятларни тортиб олишда” айблади.

Президентга кўра, федерал ҳукумат ноқонуний муҳожирларни ўз ватанларига қайтариш жараёнини давом эттиради. Бу борада ICE, Давлат департаменти ва Мудофаа департаменти каби идораларга зарур топшириқлар берилган.

Лос-Анжелесда норозилик намойишлари

ICE томонидан амалга оширилаётган чораларга жавобан Лос-Анжелесда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчиларнинг бир қисми ҳибсга олинди. Шаҳарнинг айрим ҳудудларида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар қайд этилди.

Трамп вазиятни барқарорлаштириш мақсадида Лос-Анжелесга Миллий гвардия жўнатилганини маълум қилди ва юзага келган ҳолатда демократлар етакчиларини айблади.

АҚШ Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, президентнинг буйруғига асосан, Миллий гвардиянинг 4000 нафар аскари жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда. Қўшимча равишда, хавфсизлик чоралари доирасида 700 нафар денгиз пиёда қўшинлари ҳам шаҳарга юборилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эронда Исроилга жосусликда айбланган шахс қатл этилди'ning rasmi

    Дунё 16.06.2025 17:23

    Эронда Исроилга жосусликда айбланган шахс қатл этилди

    Сўнгги ҳафталарда Исроил фойдасига жосуслик айби билан Эронда учинчи марта ўлим жазосининг ижро этилиши ҳисобланади.

    'Туркияда сайёҳларни олиб кетаётган иккита ҳаво шари қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё 16.06.2025 15:45

    Туркияда сайёҳларни олиб кетаётган иккита ҳаво шари қулаб тушди

    Бир киши ҳалок бўлган, 12 киши жароҳатланган.

    'Эрон ҳужуми ортидан Исроилда қанча одам ҳалок бўлаган очиқланди'ning rasmi

    Дунё 16.06.2025 08:53

    Эрон ҳужуми ортидан Исроилда қанча одам ҳалок бўлаган очиқланди

    Билдирилишича, Эрон ҳудудидан Исроил томон уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлган.

    'Трамп Исроил режасига вето қўйди'ning rasmi

    Дунё 16.06.2025 07:19

    Трамп Исроил режасига вето қўйди

    Бунинг ортидан Эрон раҳбарияти Исроилнинг ҳужумидан сақланиб қолди.

    'АҚШ 36 давлат фуқароларига кириш бўйича янги чекловларни муҳокама қилмоқда'ning rasmi

    Дунё 16.06.2025 07:16

    'Исроил–Эрон кескинлиги: Тель-Авив Теҳронни огоҳлантирди'ning rasmi

    Дунё 16.06.2025 07:14