Резолюция учун 47 сенатор овоз берган бўлса, 53 нафари қарши чиққан.
Демократлар ташаббуси маъмуриятдан Конгресс розилигисиз можародаги иштирокни тўхтатишни талаб қилган.
Сенатор Рэнд Пол ҳужжатни қўллаб-қувватлаган ягона республикачи бўлса, демократ Жон Феттерман унга қарши чиққан.
Демократлар маъмуриятдан ҳарбий кампания мақсадлари ва харажатлари бўйича очиқ изоҳ талаб қилмоқда.






