16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбайжон орқали муваффақиятли эвакуация қилинган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхонов маълум қилди.
“Мазкур жараёнда яқиндан кўмак берган Туркманистон, Озарбайжон ва Эронлик ҳамкасбларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз”, дейди у.
Билдирилишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда. Эрон ва Исроилдаги элчихоналар 24/7 режимида фаолият юритмоқда. Айни пайтда ушбу давлатларда бўлиб турган фуқароларга хавфсиз жойларда бўлиш, расмий ахборотларни доимий равишда кузатиб бориш ва элчихоналар билан алоқада бўлиш тавсия этилади.
Эрондаги элчихона алоқа маълумотлари:
- Телефон: +98 (21) 22299780, 22832025;
- Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz.
Исроилдаги элчихона алоқа маълумотлари:
- Телефон: +972 (3) 672-2466, 672-2371, 758-5075, 758-5076;
- Шошилинч хабарлар учун: +972 (54) 485-1397;
- Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz.