АсосийЖамият

Тошкентда қалбаки қуйма олтин сотаётганлар қўлга тушди

Улар 2,06 кг "тилла"ни 70 минг долларга пулламоқчи бўлган.

'Тошкентда қалбаки қуйма олтин сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Х.У. ва А.Д. ўзаро тил бириктириб, умумий оғирлиги 2,06 кг. бўлган оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган ("999,9" асллик белгиси тамғаси муҳрланган) металларни фуқаролар М.С. ва Р.Л.га 70 000 АҚШ долларига сотишга келишган.

Ушбу пуллар ҳисобидан 35 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:35

    Японияда ишлаш учун ҳайдовчилар тайёрланади

    Ўзбекистонликлар учун Японияда автобус ҳайдовчиси бўлиб ишлаш имконини берувчи янги дастур йўлга қўйилмоқда.

    'Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг 27 минг евролик соат таққани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:23

    Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг 27 минг евролик соат таққани ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

    Марказий банк маълумотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда қимматбаҳо Patek Philippe Calatrava эмас, балки нисбатан арзонроқ Tissot соати акс этган.

    'Apple’да раҳбарият алмашади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:38

    Apple’да раҳбарият алмашади

    Ҳозирги раҳбар Тим Кук эса директорлар кенгаши раиси бўлиб қолади.

    'Алдов йўли билан Европага ва Исроилга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:20

    Алдов йўли билан Европага ва Исроилга ишга юборишни ваъда қилганлар қўлга олинди

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”'ning rasmi

    Жамият 20.04.2026 14:40

    Лукашенко: “Мен Путин ёки Трамп каби император эмасман”

    Беларус етакчиси Ғарб танқидларига муносабат билдириб, АҚШ билан “катта битим”га тайёрлигини айтди.