АсосийЖамият

Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

14 июнь кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 14 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Момақалдироқ вақтида шамолнинг тезлиги секундига 12-17 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда қарз ундирувчи “кўча гуруҳи” фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:33

    Қашқадарёда қарз ундирувчи “кўча гуруҳи” фош этилди

    Вилоятда ўзларича “кўча қонуни” асосида фаолият юритиб келган тўрт нафардан иборат жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

    'Тошкент автобус бекатларида дўконлар бўлмайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:46

    Тошкент автобус бекатларида дўконлар бўлмайди

    Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳридаги автобус бекатларидаги тижорат дўконлари бутунлай олиб ташланади.

    'Рақобат қўмитаси 26 дорихонага иш қўзғатди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Рақобат қўмитаси 26 дорихонага иш қўзғатди

    Наманган вилоятида 497 млн сўмга яқин асоссиз даромад олган дорихоналар аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда иш очилди.

    'Ўзбекистонда никотин маҳсулотларига тақиқ қора бозорни кучайтирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:25

    Ўзбекистонда никотин маҳсулотларига тақиқ қора бозорни кучайтирди

    2024–2025-йилларда божхона органлари томонидан 129 та ҳолатда жами 32 466 дона никотин ёстиқчаларнинг ноқонуний муомаласи аниқланган.

    'Дубай ва Тошкент орасидаги парвозлар босқичма-босқич тикланадиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:05

    '3 ёшгача фарзанди бор талабаларга олий таълимда “иккинчи имконият” берилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:43