АсосийЖамият

Бухорода фуқаро эчкиэмарга нос чектирди

Шафқатсиз эркак қўлга олинган.

'Бухорода фуқаро эчкиэмарга нос чектирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида фуқаро Ўзбекистон Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмарга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси, Ички ишлар ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилган.

Маълум қилинишича, жорий йил 1 июнь куни Жондор тумани “Ёш Куч” маҳалласида яшовчи фуқаро Ғ.Ғ. чўл ҳудудидаги дала шийпонига тасодифан кириб қолган бўз эчкиэмарни ушлаб, унинг оғзига тамаки маҳсулотини солган ва кейинчалик яйловга қўйиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Текширув ҳаракатлари прокуратура томонидан назоратга олинган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун вилоят ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 1-қисмига нисбатан баённома расмийлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар