Афғонистон томонининг маълумотига кўра, Саланг довонида навбатдаги таъмирлаш жараёни олиб борилиши туфайли довон орқали катта ҳажмли юк транспорт воситаларининг ҳаракатланиши эртага, 10 июндан бошлаб вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.
Мазкур йўналиш орқали халқаро юк ташувларини амалга оширишни режалаштирган ташувчилардан ушбу жиҳатни инобатга олиш сўралган.
Транспорт вазирлиги Покистон ва Покистон портларига юк ташувларини бошқа муқобил транспорт йўналишлари орқали амалга оширишни тавсия этган.