АсосийЖамият

Ўзбекистонда 1,2 миллион оила моддий ёрдам билан қўллаб-қувватланди

Ушбу ёрдамлар орқали оилаларнинг  электр ва газ харажатларини камайтиришга ёрдам беради.

'Ўзбекистонда 1,2 миллион оила моддий ёрдам билан қўллаб-қувватланди'ning rasmi

Энергетика тарифлари ислоҳотларининг кам таъминланган оилаларга таъсирини юмшатиш мақсадида 2024-2025 йилги иситиш мавсумида 313,6 млрд сўм бир марталик моддий ёрдам ва компенсация тўловлари тўлаб берилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2024 йилнинг ноябрь ойида 1,1 млн та оилага 290 млрд сўм – бир марталик 270 минг сўм ёрдам тўлаб берилди. Бу ижтимоий реестрдаги 950 минг оила ва маҳалла еттилигининг 15 фоизгача қўшимча рўйхати асосида тўлаб берилди.

Шунингдек, иситиш мавсумида табиий газ ва электр қувватининг базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ учун (2024-2025 йил декабрь-апрель) 207 962 нафар оилаларга 23,3 млрд. сўм компенсация тўловлари ажратилди. 

Компенсация ва моддий ёрдам ажратишда улуши энг юқори бўлган ҳудудлар:

Фарғона вилоятида 40,6 млрд. сўм;

Қашқадарё вилоятида 37,3 млрд. сўм;

Наманган вилоятида 35,2 млрд. сўм ёрдамлар ажратилган. 

Ушбу ёрдамлар орқали оилаларнинг  электр ва табиий газ ресурсларидан фойдаланганликдаги харажатларини камайтиришга ҳамда молиявий муаммоларни камайтиришга ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар