АсосийДунё

Аҳмад аш-Шара АҚШга боради

Ташриф давомида у БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаши режалаштирилган.

'Аҳмад аш-Шара АҚШга боради'ning rasmi

Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шара жорий йилнинг сентябрь ойида АҚШга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда “Syria TV” хабар берди.

Телеканалга кўра, ташриф давомида у БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаши режалаштирилган. Бу Суриянинг БМТда сўнгги 60 йил ичида илк президентлик даражасидаги чиқиши бўлади.

Қайд этиш жоиз, Сурияда ўтиш даври ҳукумати 2024 йил 9 декабрда, Башар Асад режими қулаганидан сўнг тузилган эди. 2025 йил 29 январда мамлакатнинг энг юқори қонунчилик органи бўлган Халқ кенгаши тарқатиб юборилди ва Вақтинчалик қонунчилик кенгашига сайловлар эълон қилинди. 2025 йил 29 мартда биринчи ўтиш даври ҳукумати ўз фаолиятини якунлади ва унинг ўрнига янги ҳукумат тузилди. Ижро ҳокимиятини тўғридан-тўғри президент бошқарадиган тизим жорий қилинди.

2 февраль куни у Саудия Арабистонига илк хорижий ташрифини амалга оширди. Мазкур ташриф доирасида у Ар-Риёдда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан учрашди. 

    Бошқа янгиликлар