АсосийЖамият

Бир килограм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи қанча?

Ҳудудлар кесимида бир килограм палов учун керакли маҳсулотларнинг ўртача қиймати эълон қилинди.

'Бир килограм паловга кетадиган маҳсулотларнинг ўртача нархи қанча?'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси кузатув натижаларига кўра, ҳудудлар кесимида бир килограм палов учун керакли маҳсулотларнинг ўртача қиймати (2025 йил май ойи учун):  
  
Қорақалпоғистон Р. – 96 700 сўм      
  
Андижон вилояти – 103 300 сўм      
  
Бухоро вилояти – 106 600 сўм       
  
Жиззах вилояти – 108 200 сўм      
  
Қашқадарё вилояти – 108 800 сўм       
  
Навоий вилояти – 107 400 сўм       
  
Наманган вилояти – 107 500 сўм       
  
Самарқанд вилояти – 110 000 сўм       
  
Сурхондарё вилояти – 108 300 сўм       
  
Сирдарё вилояти – 103 500 сўм             
  
Тошкент вилояти – 110 700 сўм       
  
Фарғона вилояти – 113 500 сўм         
  
Хоразм вилояти – 104 000 сўм       
  
Тошкент шаҳри – 114 500 сўм       
  
Бир килограм палов учун керакли маҳсулотлар:

кунгабоқар ёғи – 0,3 л

пиёз – 300 гр

мол гўшти – 700 гр

сабзи – 1 кг

гуруч – 1 кг

нохат – 100 гр

зира – 10 гр

ош тузи – 20 гр

Қўмита юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограм паловнинг нархига тўғри келмаслигини эслатган. Уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар