АсосийДунё

Қозоғистонда ота ва ўғил яшин уриши ортидан вафот этди

Мамлакатда ўлим ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган.

'Қозоғистонда ота ва ўғил яшин уриши ортидан вафот этди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида яшин уриши ортидан 37 ёшли эркак ва унинг 9 яшар ўғли ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Kazinform” ёзмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 1 июнь куни Акадир қишлоғи яқинида юз берган. Ота ва ўғил чорва молларини боқаётган бўлган. Улар яшин уриши оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган. Ўлим ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатилган.

“Фожиали ҳодиса тафсилотларини аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Текширув натижалари бўйича якуний процессуал қарор қабул қилинади”, — дейди вилоят полиция департаменти.

Аввал ҳам шундай воқеа юз берган

2024 йилнинг август ойида ҳам Қозоғистоннинг Оқтўбе шаҳрида бир эркак яшин уриши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Эркак кечки овқатдан сўнг ҳовлига чиққан ва уни яшин урган. Тиббиёт ходимлари эркакнинг ҳаётини қутқара олмаган.

    Бошқа янгиликлар