АсосийДунё

"Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли тус олмоқда"

Рим папаси инсонпарварлик ёрдамини зудлик билан эксклавга ўтказишни таъминлашга чақирди.

'"Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли тус олмоқда"'ning rasmi

Рим-католик черковининг янги раҳбари Рим папаси Лев ХИВ Ғазо секторидаги гуманитар вазиятдан чуқур хавотир билдириб, ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш ва минтақага инсонпарварлик ёрдами етказилишига рухсат бериш зарурлигини таъкидлади.

8-май куни сайлангандан кейин ўзининг биринчи умумий тингловида нутқ сўзлаган Рим папаси Авлиё Пётр майдонидан келган диндорларга мурожаат қилди.

"Ғазодаги вазият тобора хавотирли ва оғриқли бўлиб бормоқда. Мен яна бир бор болалар, қариялар ва беморлар тўлаётган бу юракни эзувчи ҳолатга чек қўйиш учун гуманитар ёрдамнинг тўсиқсиз етиб боришини таъминлаш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чин дилдан чақираман," дейди понтифик.

Рим папаси ҳам барча диндорларни ҳар куни тинчлик ва "қалбларни қуролсизлантириш" учун ибодат қилишга чақирган.

Исроил армияси блокланган Ғазо секторига 18 март куни эрталаб, 19 январдан кучга кирган ўт очишни тўхтатиш муддати тугаганидан кейин шиддатли ҳужумларни қайта бошлади.

Ҳужумлар қайта бошланганидан бери 3 427 фаластинлик, асосан қариялар, аёллар ва болалар ҳалок бўлди, яна 9 647 киши яраланди.

2023 йил 7 октябрда Исроилнинг Ғазо секторига оммавий ҳужумлари бошланганидан бери ҳалок бўлган фаластинликлар сони 53 573 нафарга, яраланганлар сони эса 121 688 нафарга етди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 18:04

    Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда

    АҚШ расмийлари Исроилнинг Эронга ҳужуми эҳтимоли кучайганини маълум қилди.

    'АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 17:30

    АҚШ космосга қурол-яроғ жойлаштиради

    Трамп “Олтин гумбаз” мудофаа дастурини эълон қилди.

    'Японияда комикс башорати сабаб туристлар сони камайиб кетди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 14:28

    Японияда комикс башорати сабаб туристлар сони камайиб кетди

    Бу “прогноз эффекти” Япониянинг туризм саноатига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.

    'Илон Маск сиёсий харажатларини қисқартиришини эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 11:46

    Илон Маск сиёсий харажатларини қисқартиришини эълон қилди

    Маск 2024 йилги сайлов даврида Трампнинг қайта сайланишини қўллаб-қувватлаш учун 290 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.

    'Россиянинг бир нечта вилоятига 150 дан ортиқ дрон ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 10:31

    Россиянинг бир нечта вилоятига 150 дан ортиқ дрон ҳужуми уюштирилгани айтилмоқда

    Аммо ушбу маълумот мустақил манбалар томонидан тасдиқланмаган.

    'Украинадаги урушда нечта Марказий Осиё фуқаролари қатнашаётгани маълум бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.05.2025 09:32

    Украинадаги урушда нечта Марказий Осиё фуқаролари қатнашаётгани маълум бўлди

    Уларнинг умумий сони 20 минг нафар эканлиги айтилмоқда.