АсосийЖамият

Кадастр агентлиги аҳолига мурожаат билан чиқди

Агентлик “Ер олиб бераман” ёки “Ер майдонининг тоифасини ўзгартириб бераман” деган сохта ваъдалар орқали фирибгарлик қилаётган собиқ ёки амалдаги кадастр ходимларига алданиб қолмасликка чақирган.

'Кадастр агентлиги аҳолига мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Кадастр агентлиги фуқароларни ер олиб бериш билан боғлиқ ҳолатларда алданиб қолмасликка чақирди. Бу ҳақда агентликнинг тегишли баёноти эълон қилинди.

Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда “Ер олиб бераман” ёки “Ер майдонининг тоифасини ўзгартириб бераман” деган сохта ваъдалар орқали фирибгарлик қилаётган собиқ ёки амалдаги кадастр ходимлари учрамоқда ҳамда уларнинг аксарияти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинмоқда.

“Шуни қатъий равишда маълум қиламизки, нафақат ҳудудий бошқарма ва тизим ташкилотлари, ҳатто Кадастр агентлиги раҳбариятида ҳам бундай ваколат йўқ”, дейилади хабарда.

Шунингдек, агентликнинг қўшимча қилишича, жараённи ҳеч бир шахс ёки муассаса “пул эвазига” бажара олмайди ва бу қонун билан қатъий тартибга солинган.

  • 1. Уй-жой қуриш ва тадбиркорлик мақсадлари учун ер майдонлари онлайн аукцион орқали очиқ савдога қўйилади; 
  • 2. Ернинг тоифасини ўзгартириш фақат Президент рухсати билан амалга оширилади. 

Қўшимча қилинишича, ер тоифаси ўзгартирилган тақдирда ҳам ушбу ер  давлат захирасига олинади ва қайта реализация қилинади.

“Шундай экан, сизлардан собиқ ёки амалдаги кадастр ходимларининг ҳар қандай шубҳали таклифлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:20

    Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Эндиликда бир қатор ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди.

    'Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:05

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади

    Тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    'Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:10

    Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди

    Корхона раҳбари 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

    'Ўрикзордаги “Stroy Gorod” бозори нега ёпилди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Ўрикзордаги “Stroy Gorod” бозори нега ёпилди?

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    'Деҳқонлар нега зарар кўряпти?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Деҳқонлар нега зарар кўряпти?

    Мазкур масала “Тараққиёт нуқтаси” деб номланган янги мунозарада муҳокама қилинди.

    'Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:58

    Қозоғистоннинг собиқ адлия вазири 9 йилга қамалди

    У фирибгарлик ҳамда ўта йирик ҳажмдаги ўғирлик ва тадбиркорлик фаолиятида ноқонуний иштирок этиш ҳолатлари бўйича тергов қилинган.