АсосийЖамият

Тошкентда мактаб директори ўқувчининг сочини мажбурлаб калга олдирди

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

'Тошкентда мактаб директори ўқувчининг сочини мажбурлаб калга олдирди'ning rasmi

Қайд этилишича, ҳолат 2025 йилнинг 28 апрель куни “Sharjah school” хусусий мактабида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, 7-синф ўқувчиси Ж.Г. сочини олдириш ҳақида мактаб маъмурияти томонидан бир неча бор огоҳлантирилганига қарамай, мактаб ички тартиб-қоидаларига бўйсунмаган ҳолда сочлари ўсган ҳолда келишни давом эттирган. 2025 йил 27 апрель куни ўқувчининг ота-онаси мактабга чақиртирилган ва улар билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Суҳбат давомида ўқувчининг ота-онаси томонидан эртага фарзанди мактабга сочи олинган ҳолда келиши, акс ҳолда унинг сочини олишга оғзаки розилик билдиришган.

Эртасига, яъни, 28 апрель куни ўқувчи Ж.Г. мактабга сочининг икки ён томони олингани, лекин олди томони олинмаган ҳолда келганлиги маълум бўлган. Шундан сўнг, мактаб директори Д.М. таэкwондо мураббийи Д.А. га ўқувчи Ж.Г. нинг сочини олиш бўйича топшириқ берган.

Бундан норози бўлган ўқувчининг ота-онаси жорий йилнинг 29 апрель куни мактабга шикоят қилиб келишган. Шу куни мактаб директори Д.М., мактаб психологи М.Ф., таэквондо мураббийи Д.А. лар ўқувчи Ж.Г. нинг уйига бориб, содир бўлган ҳолат юзасидан ўқувчи ва унинг ота-онасидан узр сўраган. Мактаб психологи томонидан ўқувчи Ж.Г. билан суҳбат ўтказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада гиёҳванд модда сотаётганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:18

    Фарғонада гиёҳванд модда сотаётганлар қўлга тушди

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Пойтахтда рухсатсиз ўрнатилган реклама шитлари, баннерлар ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:44

    'Навоийда аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:09

    Навоийда аянчли ЙТҲ содир бўлди

    ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлган.

    'Қувайтдан Ўзбекистон тарихига оид артефактлар олиб келинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:44

    Қувайтдан Ўзбекистон тарихига оид артефактлар олиб келинади

    Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

    'Тошкентда пулли тўхташ жойлари ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:42

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари ишга туширилди

    Пулли тўхташ жойлари соатига 12 минг сўм.

    'Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:39

    Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилаётгани бўйича хавотир билдирди

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Усмонов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов билан учрашув ўтказди.