АсосийЖамият

Хоразмга қарийб 8 миллион долларлик 80 та замонавий автобус олиб келинмоқда

Президент вилоятда аҳолига яратилаётган қулайликлар билан танишди.

'Хоразмга қарийб 8 миллион долларлик 80 та замонавий автобус олиб келинмоқда'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида аҳолига транспорт соҳасида яратилаётган қулайликлар билан танишди.

“ЕВРО-5” талабларига муносиб мазкур автобусларнинг сиғими 70 кишилик. Таги паст бўлгани учун ногиронлар ва кексалар учун ҳам қулай. Шунингдек, Wi-Fi ва кузатув камералари ҳам мавжуд. Бундай замонавий жамоат транспортидан кексаю ёш бирдек мамнун.

Аввалги кичик автобусларнинг ҳар бири кунига 200-300 кишини ташиган бўлса, янги автобусларнинг ҳар бири минг кишига хизмат кўрсатмоқда. Уларнинг қатнов оралиғи вақти ҳам икки баробарга қисқариб, 5-12 дақиқага тушди. Натижада Урганч шаҳрида аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 38 фоизга етган.

Бошқа ҳудудларни ҳам жамоат транспорти билан яхши қамраб олиш учун корхона томонидан тез кунда яна 30 та автобус олиб келиниши кўзда тутилган.

Президентимиз жамоат транспортини туманлар билан самарали боғлаб, йўналишларни қулайлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. Йўлларни таъмирлаб, ҳайдовчилар малакаси ва техник хизмат сифатини ошириш автобуслардан фойдаланиш муддатини узайтиришда муҳим омил экани қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:10

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    '“Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал бозорида янги рекорд ўрнатди — 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    “Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро капитал бозорида янги рекорд ўрнатди — 850 миллион долларлик облигацияларни жойлаштирди

    Бу тарихий воқеа “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро молия бозорларидаги нуфузини янада мустаҳкамлаб, компания тараққиётида янги босқични бошлаб берди.

    'Деновда 32 нафар боғча боласи Damas’да ташилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:36

    'Қайси корхоналар кўп солиқ тўлаётгани маълум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:30

    Қайси корхоналар кўп солиқ тўлаётгани маълум қилинди

    Уч ойда давлат ғазнасига 48,2 трлн сўм солиқ ундирилган.

    'Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди'ning rasmi

    Жамият 01.05.2025 22:20

    Саида Мирзиёева “Инсоний биродарлик” нуфузли мукофотининг халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилди

    Бугун у Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом билан учрашган.

    'Президент янги поездда Хивага борди'ning rasmi

    Жамият 01.05.2025 21:10

    Президент янги поездда Хивага борди

    Давлат раҳбари “Бухоро-Урганч-Хива” темир йўл инфратузилмасини кўздан кечирди.