АсосийДунё

Трампга импечмент эълон қилиш бўйича яна уриниш

Бу сафар Трамп АҚШ Конституцияси ва демократиясига таҳдид солувчи, президентликка ноқобил шахс деб аталди.

'Трампга импечмент эълон қилиш бўйича яна уриниш'ning rasmi

 АҚШ Конгрессининг Демократлар партиясидан бўлган вакили Шри Танедар (Мичиган штати) душанба куни собиқ президент Дональд Трампка қарши импичмент бўйича еттита моддадан иборат таклифни тақдим этди.

Бу 2025 йилда Трамп ёки унинг маъмурияти аъзоларига қарши илк импичмент уриниши ҳисобланади. Танедар ўз баёнотида Трампни “Конституция ва демократиямизга очиқ ва ҳозирги таҳдид солувчи, президентликка ноқобил шахс” деб атади.

У тақдим этган импичмент моддалари адолатга тўсиқ қўйиш, ҳокимиятни суистеъмол қилиш, ваколатни ноқонуний ўзлаштириш, пора олиш ва коррупция каби айбловларни ўз ичига олади.

Айбловлар асосан Трампнинг шахсий бойликлари ва ҳокимиятни марказлаштиришга оид ҳаракатлари билан боғлиқ.

Шу билан бирга, импичмент таклифи амалга ошиши эҳтимоли жуда паст, чунки Ҳар икки палатада ҳам Республикачи партия назоратни қўлида ушлаб турибди. Танедар назарий жиҳатдан импичмент бўйича овоз беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга, аммо ҳозирча бундай ниятни билдиргани йўқ.

Намояндачилар палатасидаги Демократлар етакчиси Хаким Жеффрис бу таклифни ҳали кўриб чиқмаганини айтди. Оқ уй эса ҳозирча расмий изоҳ бермади.

Трампга қўйилган айбловлар орасида Килмар Абрего Гарсияни депортация қилиш ҳам бор. Конгрессменнинг сўзларига кўра, бу шахс ноқонуний равишда Салвадорга жўнатилган. Танедар, шунингдек, Конгресс рухсатисиз Илон Маск бошчилигида Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) ташкил этилгани ва у орқали айрим ҳукумат идораларининг молиялаштирилиши қисқартирилганини ҳам танқид қилди.

Импечментга яна бир сабаб сифатида Трампнинг савдо тарифлари сиёсати келтирилган. Конгрессменнинг фикрича, бу халқаро иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатган. 

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кашмир: учта ядровий давлат учун келишмовчиликлар ҳудуди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:17

    Кашмир: учта ядровий давлат учун келишмовчиликлар ҳудуди

    Ҳиндистон, Покистон ва Хитой билан чегарадош мазкур ҳудуд қаттиқ рақобат ва ҳудудий амбициялар маконига айланди.

    'АҚШ ва Украина стратегик сармоя битими имзолади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:26

    АҚШ ва Украина стратегик сармоя битими имзолади

    Зеленский ҳужжатни Олий Радага юборди

    'Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 22:00

    Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

    Ёнғинни ўчиришда армия жалб қилинган.

    'Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 20:57

    Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

    Улар орасида ҳуқуқшунос ва адвокатлар ҳам бор.

    'АҚШ Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 19:25

    АҚШ Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

    AҚШ Ҳиндистон билан бирдамлигини билдирди ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини яна бир бор тасдиқлади.

    'Германия шимолида портлаш рўй берди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 18:53

    Германия шимолида портлаш рўй берди

    Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.