АсосийЖамият

Май ойи кўпчилик башорат қилганидек иссиқ бўладими?

"Ўзгидромет" май ойида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

'Май ойи кўпчилик башорат қилганидек иссиқ бўладими?'ning rasmi

Ўзбекистон ҳудуди бўйича май ойи биринчи ўн кунлигининг катта қисмида асосан жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 1-2 майда 28-30 даражагача исийди, 3-7 майда 34-37 даражагача кўтарилади. 

1-2 май кунлари Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудларида 1-7 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Биринчи ўн кунликнинг охирида ҳарорат фони бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Кейинчалик, май ойининг охиригача, ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади, баъзи жойларда жала хусусиятга эга бўлган маҳаллий ёмғирлар ёғади. Ҳатто бир шаҳар доирасида ҳам май ойи ёмғирлари бир ҳудудда кучли ёмғир ёғиши ва шаҳарнинг бошқа чеккасида эса у деярли сезилмаслиги мумкин.

2025 йил май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда қарийб 900 млнлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 21:10

    Сирдарёда қарийб 900 млнлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкент вилоятида 33 ёшли аёлни хорижга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 18:56

    'Юқори Чирчиқда 7 ёшли бола ота-онаси томонидан калтакланди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 17:46

    '"Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 16:40

    "Самарқанд қоғози" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

    Самарқанд қоғозидан маҳаллий миниатюрачи рассом ва каллиграфлар, Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда фойдаланишади.

    'Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 14:23

    Метродаги айрим кассалар ёпилмоқда

    13 та метро бекати вестибюлларидаги кассаларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    'Андижонда хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган эркак ушланди'ning rasmi

    Жамият 05.07.2025 11:15

    Андижонда хотинини ўлдириб, воқеа жойидан қочиб кетган эркак ушланди

    Аввалроқ, воқеа бўйича дастлабки тафсилотларни маълум қилгандик.