АсосийДунё

Трамп таклиф қилган Украина тинчлик битими Ғарб иттифоқчиларини хавотирга солди

Қримни Россияники деб тан олиш ва Киевдан ён беришни талаб қилувчи режани Ғарб дипломатлари хавфли деб атамоқда.

'Трамп таклиф қилган Украина тинчлик битими Ғарб иттифоқчиларини хавотирга солди'ning rasmi

АҚШнинг бир қанча Ғарбдаги иттифоқчилари Трамп маъмурияти томонидан илгари сурилаётган Украина можаросини якунлаш бўйича тинчлик режасидан жиддий хавотир билдирмоқда. Бу ҳақда CNN ўзининг дипломатик манбаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Трамп томонидан илгари сурилаётган сценарий Киев томонидан катта ён беришларни, жумладан, ҳудудий имтиёзлар ва АҚШ томонидан Қрим устидан Россиянинг суверенитетини тан олишни назарда тутади. Бу эса дипломатлар фикрича, Россия президенти Владимир Путин ҳамда бошқа дунё етакчиларига, масалан, Хитой раиси Си Сзинпин каби шахсларга хавфли сигнал бўлиб хизмат қилиши мумкин.

“Аслида бу ноқонуний истило эвазига мукофот олиш мумкин деган нотўғри таассурот уйғотмоқда”, — дея таъкидлайди Ғарбий дипломатлардан бири.

CNN нашрининг ёзишича, Осиёдаги айрим дипломатлар ҳам бу борада ўз хавотирларини билдирган. “Хитой бунга кузатувчи сифатида қараяпти. Биз бу ҳақда Трамп маъмуриятига етказганмиз. Агар Россия қон тўкиш эвазига ютуққа эришса, бу бошқа давлатлар учун ҳам хавфли сигнал бўлади”, — деган Осиё дипломатларидан бири.

Шу билан бирга, Ғарб дипломатлари музокараларда маълум силжишлар борлигини ҳам инкор этмаяпти. CNN манбаларига кўра, яқинда Лондонда ўтган Украина ва Европа делегациялари учрашувида “ҳудудий масалалар” юзасидан музокаралар ўтказилиши мумкин бўлган босқичга етилган. “Бу фикр эволюцияси – ўзига хос прогресс”, — дейди суҳбатдош дипломатлардан бири.

Яна бир дипломатнинг фикрича, “Украиналиклар охир-оқибат икки йил олдинги идеал келишувга нисбатан анча мураккаб шароитдаги вариант билан рози бўлишга мажбур бўлиши мумкин”.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кашмир: учта ядровий давлат учун келишмовчиликлар ҳудуди'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:17

    Кашмир: учта ядровий давлат учун келишмовчиликлар ҳудуди

    Ҳиндистон, Покистон ва Хитой билан чегарадош мазкур ҳудуд қаттиқ рақобат ва ҳудудий амбициялар маконига айланди.

    'АҚШ ва Украина стратегик сармоя битими имзолади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:26

    АҚШ ва Украина стратегик сармоя битими имзолади

    Зеленский ҳужжатни Олий Радага юборди

    'Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 22:00

    Исроилда йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

    Ёнғинни ўчиришда армия жалб қилинган.

    'Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 20:57

    Туркияда 1 май намойишларида 400 дан ортиқ одам ҳибсга олинди

    Улар орасида ҳуқуқшунос ва адвокатлар ҳам бор.

    'АҚШ Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 19:25

    АҚШ Ҳиндистонни қўллаб-қувватлашини маълум қилди

    AҚШ Ҳиндистон билан бирдамлигини билдирди ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини яна бир бор тасдиқлади.

    'Германия шимолида портлаш рўй берди'ning rasmi

    Дунё 01.05.2025 18:53

    Германия шимолида портлаш рўй берди

    Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.