Исроилда ҳаво ҳароратининг ғайритабиий даражада кўтарилиши натижасида бир нечта ҳудудларда ўрмон ёнғинлари бошланди, дея хабар бермоқда zamon.uz.
Бу ҳодиса сўнгги йилларда кузатилган энг оғир вазиятлардан бири сифатида баҳоланмоқда.
Ёнғинлар айниқса Байт Шемеш яқинидаги ҳудудларда кучли тарқалмоқда. Маълум қилинишича, ёнғин хавфи сабабли бир нечта аҳоли пунктларида эвакуация ишлари бошланган.
Эвакуация қилинган ҳудудлар қаторида Тарум, Бейт-Меир, Эштаол, Месилат-Сион, Педая ва Петахия каби шаҳарчалар мавжуд. Аҳоли кучли ва тез тарқалувчи оловдан қочиб, уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлмоқда.
Исроил ёнғин хизмати оловнинг турар-жойларга етиб боришининг олдини олиш мақсадида барча кучларни сафарбар қилган. Маҳаллий расмийлар аҳолига ҳушёрлик ва зудлик билан эвакуация кўрсатмаларига амал қилишни тавсия қилмоқда.