Англиянинг “Manchester City” клуби ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан вақтинча хайрлашишга қарор қилмоқда. Бу ҳақда “Thehardtackle” нашри маълум қилди.
Қайд этилишича, жамоа раҳбарияти уни ижарага бериш орқали янада ўсишига ёрдам бермоқчи. Ҳусанов жамоа талабларига мослашишга улгурган бўлса-да, кучли рақобат туфайли кўп имкониятга эга бўлгани йўқ.
У “City” сафида бор-йўғи тўққизта ўйинда майдонга тушган ҳамда “шаҳарликлар”нинг сўнгги 5 учрашувидан бери захирада қолдирилмоқда.
Мураббийлар штаби футболчи ўсишда давом этиши учун доимий ўйин амалиёти керак эканлиги сабаб уни вақтинча бошқа жамоага ижарага беришга қарор қилган.Шунга қарамай, “City” уни узоқ муддатли режаларининг асосий қисми сифатида кўришда давом этади.