АсосийЖамият

Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

19 апрель кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

'Бугун қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 19 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 8-10, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 16-21 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 9-14 метр тезликда эсади. Кечаси 7-12, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Сел келиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:34

    Самарқандда келин нотўғри укол олиб ҳалок бўлдими?

    Darakchi.uz ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратурадан жавоб олди.

    'Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:53

    Ўзбекистонда болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Оила кодексига тегишли ўзгартишларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

    'Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:42

    Ўзбекистон армияси жанг шароитларига тўлиқ мос бўлиши шарт — Президент

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида миллий армияни замонавий таҳдидларга тайёрлаш, уни юқори технологияли ва тезкор кучга айлантириш долзарб вазифа эканини таъкидлади.

    'Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:25

    Таиланддаги картер ҳалокатида 2 нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

    Таиланднинг Пҳукет оролида ичида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлган картер ҳалокатга учради.

    'Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:57

    Жиззахда мактаб ўқувчиси машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

    Ҳодиса ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида содир бўлган.

    'Медведев: Трамп шошилиши керак, Гренландия Россияга қўшилиши мумкин'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:16

    Медведев: Трамп шошилиши керак, Гренландия Россияга қўшилиши мумкин

    Дмитрий Медведев АҚШ Президенти Дональд Трампни Гренландия масаласида шошилишга чақирди ва орол аҳолиси Россияга қўшилиши мумкинлигини билдирди.