АсосийЖамият

Қаршидан Москвага учадиган авиарейс бекор қилинди

Ҳолат сабаби очиқланди.

'Қаршидан Москвага учадиган авиарейс бекор қилинди'ning rasmi

Ural Airlines авиакомпаниясининг Қарши—Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди

Унга кўра, бортида 154 нафар йўловчи бўлган Россиянинг Ural Airlines авиакомпаниясининг Қарши—Москва йўналиши бўйича U62128 рейси 14 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 05:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди. Маълум қилинишича, ушбу рейс техник сабабларга кўра бекор қилинган. Аммо ташкилот самолётда айнан қандай техник носозлик кузатилганини очиқламаган.

Айни дамда ушбу рейс йўловчилари меҳмонхонага жойлаштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчилар Ural Airlines’нинг бошқа рейсларида ўз манзилига жўнатилади.

Парвоз ҳолати ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилига мурожаат қилиш мумкинлиги айтилди.

    Бошқа янгиликлар