Бугун, 2 апрель куни Бухоро вилоятидан Тошкентга шаҳрига йўлга отланган “All Comfort Buss” МЧЖга тегишли бўлган автобус ҳалокатга учради. “All Comfort Buss” darakchi.uz'га ҳолатни тасдиқлади.
Маълум қилинишича, воқеа оқибатида автобус ҳайдовчиси вафот этган. Ҳолат айнан қайси ҳудудда содир бўлгани очиқланмади.
“Йўловчиларнинг аҳволи яхши. Жабрланган фуқароларга биз томонимиздан керакли ёрдамлар кўрсатилди ва кўрсатилмоқда. Бир нафар фуқаро шифохонага жойлаштирилди”, деди darakchi.uz билан боғланган МЧЖ ходими.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида автобус йўл четига ағдарилиб кетган. Автобусда жами 30 дан ортиқ йўловчи бўлган. Масъулларнинг сўзларига кўра, воқеа жойида вафот этган ҳайдовчи оиласига ёрдам кўрсатилади.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.






