АсосийЖамият

Бугун 6 та вилоятда ёмғир ёғиши прогноз қилинди

Ҳарорат 20 даражагача кўтарилади.

'Бугун 6 та вилоятда ёмғир ёғиши прогноз қилинди'ning rasmi

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° илиқ, шимолда 2-7° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларига туман тушиши  мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар