АсосийДунё

Жо Байденнинг махфий маълумотларни олиш ҳуқуқи бекор қилинди

Дональд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг махфий маълумотларга кириш ҳуқуқини бекор қилди.

'Жо Байденнинг махфий маълумотларни олиш ҳуқуқи бекор қилинди'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social платформасидаги саҳифасида собиқ президент Жо Байденнинг махфий маълумотларга кириш ҳуқуқини бекор қилганини ва унинг кундалик разведка брифингларини тўхтатганини маълум қилди. Трампнинг таъкидлашича, Байденнинг бундай маълумотларни олишига ҳожат йўқ. 

Трамп бу қарорини 2021 йилда Байденнинг ўзига нисбатан шундай чора кўргани билан изоҳлади. Ўшанда Байден Трампнинг 2020 йилги президентлик сайловларидан кейинги хатти-ҳаракатлари туфайли унинг разведка маълумотларига киришини чеклаган эди. 

Бундан ташқари, Трамп махсус прокурор Роберт Ҳурнинг 2024 йилдаги ҳисоботини келтириб, унда Байден "яхши ниятли, лекин ёмон хотирага эга бўлган кекса одам" сифатида тавсифланганини таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, бундай хотира билан Байденга махфий маълумотларни ишониб бўлмайди. 

Байденнинг матбуот котиби мазкур қарорга ҳозирча изоҳ бермади. Маълумот учун, 2021 йилда Байден Трампнинг "ноодатий хатти-ҳаракатлари" туфайли унинг разведка брифингларига киришини тўхтатган эди. 

Трампнинг бу қарори унинг сиёсий рақибларига қарши кўраётган чораларининг давоми бўлиб, у аввалроқ собиқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтон, иммунолог Энтони Фаучи ва собиқ давлат котиби Майк Помпео каби шахсларнинг хавфсизлик рухсатномаларини ҳам бекор қилган эди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:22

    Россия Украинага яна дронлар билан ҳужум қилди

    Билдирилишича, Россия томонидан мамлакатга 150 дрон ва 70 артиллерия ҳужуми амалга оширилган.

    'Трамп Зеленскийга 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:25

    Трамп Зеленскийга 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш режимини таклиф қилди

    Бу ҳақида Қўшма Штатлар етакчиси Украина раҳбари билан бўлиб ўтган телефон орқали суҳбатда айтган.

    'EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:09

    EИ АҚШ автомобиль ва самолётларига бож солиши мумкин

    Божларнинг қиймати 95 миллиард еврога тенг бўлиши айтилмоқда.

    '1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:53

    1,5 мингдан зиёд россиялик Москвага учолмай қолди: Туркия рейслари бекор қилинди

    Москва шаҳар мэри Сергей Собянин шаҳарга яқинлашган камида 14 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.

    'Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 20:10

    Европа Иттифоқи Украинага Россия активларидан 1 миллиард евро ажратди

    Ушбу ёрдам пакети иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун сарфланади.

    'Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 08.05.2025 13:08

    Ҳиндистонда вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Шахсий мақсадларда фойдаланилган етти ўриндиқли вертолёт Ганготри томон йўл олган бўлган.