АсосийДунё

Ғарбий Германия Исроилнинг Димона ядровий реактори қурилишига яширин маблағ ажратган — ОАВ

Исроилнинг Димона шаҳридаги ядровий реактор лойиҳасининг катта қисми Ғарбий Германия томонидан яширин молиялаштирилгани айтилмоқда.

'Ғарбий Германия Исроилнинг Димона ядровий реактори қурилишига яширин маблағ ажратган — ОАВ'ning rasmi

Haaretz нашри хабарига кўра, 1961–1973 йиллар оралиғида Бонн ҳукумати махфий кредит тизими орқали Исроилга ҳар йили 140–160 миллион немис маркаси ўтказган. Умумий сумма қарийб 2 миллиард маркани ташкил этиб, бугунги ҳисобда тахминан 5 миллиард еврога тенг.

Расмий ҳужжатларда бу маблағлар “Негев ҳудудини ривожлантириш” учун ёрдам сифатида кўрсатилган. Бироқ нашр маълумотига кўра, пуллар аслида Исроилнинг ядровий дастурини қўллаб-қувватлашга сарфланган.

Маълум қилинишича, бу келишув 1960 йилда Исроил Бош вазири Давид Бен-Гурион ва Германия канцлери Конрад Аденауэр ўртасидаги учрашувдан сўнг бошланган. Бу қарор Германиянинг Ҳолокостдан кейин Исроил хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш сиёсати билан боғлиқ бўлган.

Техник ёрдамни асосан Франция берган бўлса-да, нашрга кўра, лойиҳа учун зарур маблағларнинг катта қисми Германия давлат бюджетидан яширин тарзда ажратилган.

    Бошқа янгиликлар