АсосийЖамият

2024 йилда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарлик ҳолатлари 42 %га ошди - Омбудсман

Айрим ҳолатларда бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар расмийлаштирилган.

'2024 йилда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарлик ҳолатлари 42 %га ошди - Омбудсман'ning rasmi

2024 йилда Омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ. Фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредит ажратиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. 2023 йилда шундай мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошган. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати маълум қилди.

Мурожаатларнинг 60 фоизида ўзини "Click" компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, онлайн кредитлар расмийлаштирган. Айрим ҳолатларда эса бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар расмийлаштирилган.

Ушбу мурожаатлар юзасидан Ички ишлар органлари терговчилари томонидан тижорат банкларига ушбу фуқаролар кредит маблағларидан ўзлари фойдаланмаганлиги ҳамда фуқаровий даъвогар деб топилганлиги, шунингдек, айбдор шахслар топилгунига қадар кредит қарздорлиги ҳамда унга фоизлар ҳисоблашни тўхтатиб туриш юзасидан топшириқлар юборилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 36-моддасида терговчининг ўз юритувидаги иш бўйича қонунга мувофиқ берган ёзма топшириқлари ва қарорлари барча корхоналар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурий экани белгиланган. Лекин, шунга қарамай банклар томонидан фирибгарлик натижасида алданган фуқаролардан кредитни тўлаш талаб қилиб келинмоқда.

Омбудсман томонидан ушбу йўналишдаги мурожаатлар бўйича фуқаролар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича судларга 5 та даъво аризалари киритилиб, банклар билан тузилган кредит шартномалари ҳақиқий эмас деб топилди. 1 нафар фуқаро номига олинган кредит маблағлари унинг фойдасига қайтарилиб, маънавий зарар ундирилишига эришилди.


    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда Марказий Осиё давлатлари Мудофаа вазирлари учрашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:56

    Самарқандда Марказий Осиё давлатлари Мудофаа вазирлари учрашди

    Улар минтақадаги хавфсизлик соҳасидаги қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

    'Ишчиларининг солиқ қарзи энг юқори 3 та корхона номи айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    Ишчиларининг солиқ қарзи энг юқори 3 та корхона номи айтилди

    Ўзбекистонда 170 мингдан ортиқ ташкилотнинг 740 мингдан ошиқ ходимида мол-мулк ва ер солиғидан қарздор.

    'Темирйўл станциялари ва вокзаллар номлари ўзбек тилига мос равишда қайта номланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:20

    Темирйўл станциялари ва вокзаллар номлари ўзбек тилига мос равишда қайта номланади

    Барча пешлавҳалар, ахборот белгилардаги ёзувлар ва расмий ҳужжатлардаги номлар лотин ёзувида янгиланади.

    'Яроқсиз маҳсулот туфайли етказилган зарар учун мувофиқликни баҳолаш органлари жавобгар бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:40

    Яроқсиз маҳсулот туфайли етказилган зарар учун мувофиқликни баҳолаш органлари жавобгар бўлади

    Шунингдек, сифатсиз товарларни ихтиёрий равишда олиб қўйган тадбиркорлар ҳуқуқий рағбатлантириши мумкин.

    'Самарқандда 82 нафар тиббиёт ходимининг 500 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Самарқандда 82 нафар тиббиёт ходимининг 500 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи ундириб берилди

    Меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга тўловлар тўланмагани аниқланди.

    'Тошкентда цех ёниб кетдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:59

    Тошкентда цех ёниб кетдими?

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан расмий изоҳ берилди.