АсосийЖамият

Навоийда фуқаро давлат захирасидаги ерни 360 млнга "пулламоқчи" бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

'Навоийда фуқаро давлат захирасидаги ерни 360 млнга "пулламоқчи" бўлди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Қ. фуқаро У.Н.нинг ишончига кириб, унга Хатирчи тумани, “Тамабахрин” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини 360 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар