АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Россияга етиб борди

Ўзбекистон Президентини Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

'Шавкат Мирзиёев Россияга етиб борди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

"Пулково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг давлатимиз раҳбари губернатор ҳамроҳлигида Исаакий майдонида пиёда сайр қилди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар