АсосийДунё

Россия армияси яқин орада NATO'га ҳужум қилиши мумкин — Германия мудофаа вазири

Россия бир неча ой ичида Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари бир йил ичида ишлаб чиқарадиганданда кўра кўпроқ қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаради.

'Россия армияси яқин орада NATO'га ҳужум қилиши мумкин — Германия мудофаа вазири'ning rasmi

Германия Мудофаа вазири Писториус Россия яқин орада NATO'га ҳужум қилишини истисно этмади.

 "Агар биз таҳдидни фақат ноқулайлик туғдираётгани учун эътиборсиз қолдирадиган бўлсак, у кичраймайди, аксинча катталашади", — дея огоҳлантирди 

Унинг қайд этишича, Россия президенти Владимир Путин ўз мамлакати иқтисодини уруш ҳолатига мослаб қўйган ва энди Россия бир неча ой ичида Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари бир йил ичида ишлаб чиқарадигандан кўра кўпроқ қурол ва ўқ-дориларни ишлаб чиқаради.

"2029 ёки 2030 йилга келиб, Путин ўз армиясини шунчалик кучайтириши мумкинки, бунинг натижасида Россия NATO'га зарба бера олади", — дея фикр билдирди Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари.  

Яъни яқин йилларда Россия альянс ҳудудига бостириб кириш орқали NATO'нинг ҳамжиҳатлигини синаб кўришга уриниши мумкин. 

 

    Бошқа янгиликлар