АсосийДунё

Россия ТИВ: Башар Асад истеъфога чиқди ва Сурияни тарк этди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Дамашқ исломчилар томонидан босиб олинганидан кейин баёнот берди.

'Россия ТИВ: Башар Асад истеъфога чиқди ва Сурияни тарк этди'ning rasmi

Департамент баёнотида айтилишича, мамлакат президенти Башар Асад ва қуролли можаро иштирокчилари ўртасидаги музокаралар натижасида у ҳокимиятни тинч йўл билан топшириш бўйича кўрсатмалар бериб, президентлик лавозимини тарк этишга қарор қилган ва мамлакатни тарк этган. Россия бу музокараларда иштирок этмади, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

“Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари шай ҳолатга келтирилди. Айни пайтда уларнинг хавфсизлигига жиддий таҳдид йўқ”, — дейилади департаментнинг Telegram'даги хабарида.

Россия Суриядаги мухолиф гуруҳларнинг барча аъзолари билан алоқада, дея аниқлик киритди Ташқи ишлар вазирлиги. Шунингдек, Суриядаги Россия фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Россия томони, шунингдек, “Сурия жамиятининг барча этно-конфессионал кучлари”нинг фикрларини ҳурмат қилишга чақирди.

“Биз иштирок этган барча томонларни зўравонликдан воз кечишга ва бошқарув билан боғлиқ барча муаммоларни сиёсий йўллар билан ҳал қилишга ишонарли чақириқ билан мурожаат қиламиз”, — дейилади хабарда. 

Москва, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бир овоздан қабул қилинган 2254-резолюциясига асосланган “инклюзив сиёсий жараён”ни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.

    Бошқа янгиликлар