АсосийДунё

Башар Асад Сурияни тарк этди

Иордания расмийлари Башар Асадга Сурияни тарк этишни маслаҳат бермаган.

'Башар Асад Сурияни тарк этди'ning rasmi

Иорданияни Вашингтондаги элчихонаси маълум қилишича, Иордания расмийлари Aсадга Сурияни тарк этишни маслаҳат бермаган. Элчихона The Wall Street Journal даъволарини "асоссиз" деб ҳисоблаб, тузатишни сўрайди. Иорданиянинг The Jordan Times газетаси шу ҳақда хабар бермоқда

Иордания расмийлари Сурия президенти Башар Aсадга можародан азият чеккан мамлакатини тарк этиш ва қувғиндаги сургундан ҳукумат тузишни тавсия қилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, The Wall Street Journal мухбири Изабел Коулз “Суриялик исёнчилар йирик шаҳарга ҳужум қилишга тайёрланмоқда” сарлавҳали мақоласида Миср ва Иордания расмийлари Aсадга мамлакатни тарк этиб, қувғиндаги ҳукумат тузишга ундаганини иддао қилган эди.

The Wall Street Journal’нинг ушбу мақоласи Сурия армияси йирик шаҳарлар устидан назоратни мухолиф кучларга бой бергани, Ҳайъати Таҳрир Aш-Шом жангчилари бошчилигида тўсатдан ҳужум бошлагани ҳақидаги хабарлар фонида чиқди. 

Иорданиянинг Вашингтондаги элчихонаси The Jordan Times газетасига тақдим этган баёнотда айтилишича, The Wall Street Journal газетаси текширилмаган ва нотўғри маълумотларни чоп этган. Бунинг устига бу маълумотларни аниқлаш учун элчихонага мурожаат этмаган. 

Қайд этиш жоиз, Иордания кеча, жума куни (6 декабр) шимолий тарафдаги қўшнисида қуаролли тўқнашувлар зўрайган муносабати билан Сурия билан чегарадаги Жабер пунктини ёпиб қўйди.

Иордания охирги марта 2011 йилда, Сурияда можаро бошланишидан аввалроқ Сурия билан чегарадаги Рамта пунктини ёпган эди.

Иордания Вазирликнинг таъкидлашича, Жабир ўтиш жойи Суриядан қайтган иорданияликларни қабул қилиш учун қисман ишлайди, Иорданиядан Сурияга йўловчи ва юк ташишга рухсат берилмайди.

Айни пайтда эса Ҳалаб ва Хама каби бир қанча шаҳар ва қишлоқларни эгаллаб олган исёнчилар Иордания билан жанубий чегарадаги Дара шаҳри томон ҳужумларини давом эттирмоқда. 

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Башар Асад ва унинг оиласи Россияга, куёви эса Бирлашган Араб Амирликларига қочиб кетган. Аммо Туркиянинг Yeni Şafak нашри ёзишича, Башар Асад қариндошлари билан бирга Эронга қочиб ўтган.

    Бошқа янгиликлар