Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда кар ва заиф эшитувчилар ўртасида Х-Осиё ва тинч океани ўйинларида таэквондо (WТФ) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 24 давлатидан келган энг кучли даян усталари орасида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Якунда 9 та спортчимизнинг барчаси совринли ўринларни эгаллаб, жами 1 та олтин, 6 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
Шу ўринда, эркаклар ўртасида:
1. Шохруз Абдурахмонов (68 кг) – 1 ўрин
2. Хожиакбар Хокимов (58 кг) – 2 ўрин
3. Анвар Холбаев (63 кг) – 2 ўрин
4. Мухаммад Усмонов (80 кг) – 2 ўрин
5. Дониёрбек Тошмирзаев (80 кг) – 2 ўрин
Аёллар ўртасида:
1. Дилбар Тожибоева (49 кг) – 2 ўрин
2. Гузал Эшмирзаева (67 кг) – 2 ўрин
3. Асал Хайитбоева (52 кг) – 3 ўрин
4.Нуриддинова Шахризода (57 кг) – 3 ўрин
5 декабрь куни кечаси Куала-Лумпурдан тўғридан тўғри рейс билан етиб келган Х-Осиё ва тинч океани ўйинларининг ўзбекистонлик таэквондо иштирокчилари Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.