АсосийСиёсат

Ўзбекистон делегацияси “Пекин+30”минтақавий шарҳи бўйича йиғилишда иштирок этди

Гендер тенглик соҳасидаги долзарб муаммолар ва муваффақиятли амалиётлар таҳлил этилди.

'Ўзбекистон делегацияси “Пекин+30”минтақавий шарҳи бўйича йиғилишда иштирок этди'ning rasmi

Швейцариянинг Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий комиссияси минтақасида гендер тенглика эришишни тезлаштиришга қаратилган Пекин+30минтақавий шарҳи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. У БМТнинг Европа Иқтисодий комиссияси ҳамда БМТ-Аёллар тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий бюроси томонидан ташкил этилди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази матбуот хизмати хабар қилди.

Тадбир “Пекин конференциясининг 30 йиллик мажбуриятларини кўриб чиқиш” мавзусига бағишланди. Форум ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маъруфова, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратовадан иборат мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.

Ўзаро мулоқотларда асосий эътибор БМТ Европа Иқтисодий комиссияси минтақасида гендер тенглик ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича сиёсий масулиятни кучайтириш ҳамда Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформаси доирасида қабул қилинган мажбуриятларни амалга оширишни тезлаштириш бўйича устувор фаолият юзсидан минтақавий ҳамжиҳатликка эришишга қаратилди. Тадбирда вазирлар, тегишли вазирлик ва ташкилотларнинг масъул шахслари, БМТ муассасалари, минтақавийташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, ёшлар ташкилотлари, илмий доиралар, бошқа манфаатдор томонлар вакиллари, мустақил экспертлар қатнашди.

Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг БМТ Европа Иқтисодий комиссияси минтақасида сўнгги беш йил ичида амалга оширилиши бўйича эришилган ютуқларга атрофлича баҳо берилди. Гендер тенглик соҳасидаги долзарб муаммолар ва муваффақиятли амалиётлар таҳлил этилди.

Иштирокчилар аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни жадаллаштириш, қарорлар қабул қилишдаги иштирокини ошириш ва зўравонликка қарши курашиш йўллари мавзуларини муҳокама қилдилар. Турли шўъбалар иши доирасида ўзаротажриба алмашилди.

Йиғилишнинг юқори даражадаги кенгашларида БМТ Европа Иқтисодий комиссияси минтақасида гендер тенглик ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш билан боғлиқ устувор вазифалар кўриб чиқилди. Жумладан:

гендер тенгликка эришиш суръатлари ошишининг асосий тенденциялари;
тинч, адолатли ва инклюзив жамиятларни барпо этиш йўлида аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни жадаллаштириш;
хотин-қизларнинг раҳбарлик лавозимларида иштирок этиши ва қарорлар қабул қилишда уларнинг тўлиқ ва тенг иштирок этишига эришиш;
хотин-қизларга нисбатан зўравонликка чек қўйиш;
гендер тенгликни таъминлаш учун маблағлар жалб қилиш;
гендер тафовутга барҳам бериш;
БМТ Европа Иқтисодий комиссияси минтақасида Барқарор ривожланиш мақсдларига эришиш учун самарали сиёсат олиб бориш каби долзарб масалалар муҳокамалар марказида бўлди.

Муҳими, турли мамлакатлардан келган иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиши учун имконият яратилган очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг гендер тенгликка эришиш, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ҳамда сиёсат ва қарорлар қабул қилишдаги ваколатларини ошириш, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш борасидаги тажрибаси халқаро миқёсда қўллаб-қувватланди. Мамлакатимизнинг гендер тенгликни таъминлаш борасида эришган натижалари илғор тажриба сифатида эътироф этилди.

Конференция доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзоларининг БМТ-Аёллар” тузилмасининг норматив жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, БМТ тизими ва дастурларинатижаларини мувофиқлаштириш бўйича ижрочи директори ўринбосари Ньярадзайи Гумбонзванда хоним билан қўшма учрашуви бўлиб ўтди. Делегациямиз аъзолари, шунингдек, “БМТ-Аёллар” тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Белен Санс Луке билан ҳам учрашди.

Самимий мулоқотларда “БМТ-Аёллар” тузилмаси мартабали вакиллари Ўзбекистоннинг Пекин декларацияси ва Ҳаракат дастурини амалга ошириш йўлида эришган ютуқларини олқишлади. Ўзбекистон ҳукуматини гендер тенгликни таъминлашда қатъий қадамлар ташлашни давом эттиришга ҳамда аёллар ҳуқуқларини илгари суришда нафақат минтақавий, балки глобал миқёсда ҳам етакчиликни қўлдан бермасликка чақирдилар. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бахтиёр Саидов Туркия президенти Эрдўғон билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.03.2026 04:36

    'Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

    Сиёсат 06.03.2026 10:26

    Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади

    Президент хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашни кучайтириш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги аёлларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

    'Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2026 15:32

    Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади

    Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.

    'Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2026 15:30

    Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди

    Президент Шавкат Мирзиёев транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот билан танишди.

    'Маҳаллий дорилар улуши 2030 йилгача 70 фоизга етказилади'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2026 10:19

    Маҳаллий дорилар улуши 2030 йилгача 70 фоизга етказилади

    Президент фармацевтика соҳасига бу йил камида 1 миллиард доллар сармоя жалб қилинишини маълум қилди.

    'Сирдарёда тадбиркорликка 10 трлн сўм: ишсизлик 4,6 фоизга туширилади'ning rasmi

    Сиёсат 04.03.2026 15:17

    Сирдарёда тадбиркорликка 10 трлн сўм: ишсизлик 4,6 фоизга туширилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.