АсосийСаломатлик

Холестерин – инсульт ва инфарктнинг асосий сабабчиси...ми?!

Кўпчилик катта ёшли инсонлар ҳаётда бир марта бўлса-да, шифокордан “қонингизда холестерин миқдори ошган” деган сўзни эшитган. Хўш, холестерин ўзи нима? Унинг организмга қандай зарари бор? Фойдасичи?

'Холестерин – инсульт ва инфарктнинг асосий сабабчиси...ми?!'ning rasmi

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди Феруза Тоҳирова батафсил жавоб берди. 

— Холестерин — тананинг меъёрий фаолияти учун зарур бўлган липид (ёғ) ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унинг 80 фоизга яқини организмнинг ўзида ишлаб чиқарилса, қолган 20 фоизи танага ташқаридан озиқ-овқат билан киради.

Бу модда гормонлар ишлаб чиқариш, ҳужайра деворлари мустаҳкамлигини таъминлаш, D витамини ва сафро кислоталари синтезида иштирок этиш ҳамда мияда хотирага таъсир қилувчи алоқаларнинг шаклланишида қатнашади.

Шунингдек, ҳужайра мембраналарида углеводородларнинг кристалланишига йўл қўймайди ва ёғда эрувчи витаминлар (А, D, E, F, K)нинг организмга кириши учун зарур манба ҳисобланади.
 
Бироқ, баъзида организмдаги турли тўқималар ва аксарият қон томир деворларини холестерин қатламлари қоплаб олади. Бу эса саломатликда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Холестерин одатда икки асосий турга ажратилади: яъни халқ тилида “ёмон” ва “яхши” деб аталадиган паст ва юқори зичликдаги липопротеинлардир.

Паст зичликдаги липопротеинлар бутун организмда айланиб, унинг юқори даражаси “ёмон холестерин” дейилади. У стенокардия, юрак тож томирлари касалланиши, инсульт ва инфаркт каби жиддий хасталикларнинг сабаби бўлган атеросклероз ривожланиш хавфини оширади.

Иккинчи тур – юқори зичликдаги липопротеидлар эса “яхши холестерин” ҳисобланиб, унинг юқори концентрацияси, аксинча, аввал санаб ўтилган касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради. Қайд этиш керак, ҳар икки турдаги холестерин ҳам организм учун жуда зарур ва асосий нуқта уларнинг нисбатига боғлиқ.

Аммо, қонда унинг миқдори ортиши нохуш аломат ҳисобланади. Буни эса кўкрак қафасиа оғриқ ва сиқилиш, ҳаракат пайтида оёқларда оғриқ, юрак соҳасида нохушликлар, кўз атрофида сарғиш доғлар пайдо бўлиши ва юрак етишмовчилигига хос белгилар орқали билиш мумкин.

Агар организмда холестеринни пасайтириш чоралари кўрилмаса, бора-бора аксарият қон томирлари деворларида унинг пилакчалари юзага келади.

Кўпчилик танада унинг миқдори кўпайиш сабаблари билан қизиқади. Бу, энг аввало, нотўғри овқатланиш, айниқса, таомлар таркибида ёғнинг кўп миқдорда бўлиши билан боғлиқ. Шунингдек, камҳаракатлик, ортиқча вазн, семизлик, тамаки чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш ҳам мазкур муаммони пайдо қилиши мумкин.

Шу боис организмга зарур бўлган юқори зичликдаги холестерин даражасини ошириш учун кунлик рационда тўйинмаган ёғлар (ёнғоқ, ўсимлик мойлари, ёғли денгиз балиқлари, авокадо, зиғир уруғи), клетчаткага бой маҳсулотлар (сабзавот, мева, макарон) бўлиши ва спорт билан мунтазам шуғулланиш лозим.

Ёмон холестериннинг меъёрда бўлиши учун эса калорияни оширмаслик, ширинликлар ва транс ёғларга бой озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилмаслик мақсадга мувофиқ.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни'ning rasmi

    Саломатлик 01.12.2024 09:11

    Бугун – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

    Ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 млн нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 млн кишига ортяпти.

    'Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 28.11.2024 13:29

    Ер юзи аҳолисининг қарийб ярми оғиз бўшлиғи касалликларидан азият чекмоқда

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, оғиз бўшлиғи патологиялари — юқумли бўлмаган касалликларнинг энг кенг тарқалган турларидан.

    'ЖССТ маймун чечагига қарши иккинчи вакцинани тасдиқлади'ning rasmi

    Саломатлик 25.11.2024 14:10

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.