АсосийСаломатлик

Қандай маҳсулотлар тишлар саломатлиги учун фойдали?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунё бўйлаб мактаб ўқувчиларининг 60 фоиздан 90 фоизгача ва катталарнинг деярли 100 фоизи тиш кариесидан азият чекмоқда.

'Қандай маҳсулотлар тишлар саломатлиги учун фойдали?'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати тиббиёт фанлари доктори Ҳайдар Комиловнинг тишлар учун фойдали бўлган  маҳсулотлар ҳақидаги маълумотини эълон қилди.

— Кариес ва милк касалликларидан ташқари, кўпчилик оғиздан нохуш ҳид келишидан азият чекади. Яхши гигиена ва тўғри овқатланиш бунинг олдини олади ёки буткул бартараф қилади. Бунинг учун, авваламбор, таркибида рух (цинк) бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг. У балиқ ва қисқичбақасимонлар, қизил гўшт, тухум, ясмиқ ва ёнғоқлар (бодом ва кешью)да учрайди. Сув, чой, олма, апельсин ва йогурт ҳам ёмон ҳидга қарши яхши воситалардир.

Гингивит каби пародонт касалликлар қисман тишлар орасида қолиб кетадиган овқат қолдиқларида мавжуд бўлган бактериялар сабаб келиб чиқади. D витамини кальций ва фосфорнинг сўрилишини осонлаштиради, милк ва тишларни бактерияларга нисбатан анча чидамли қилади. 

Бу витаминни нафақат қуёш нури, балки балиқнинг ёғли турларини истеъмол қилиш орқали ҳам олиш мумкин. Омега-3 кислоталарининг юқори миқдори туфайли ёғли балиқларни ҳафтасига икки марта ейиш мақсадга мувофиқ.

С витаминига бой маҳсулотлар милкнинг асосий таркибий қисми бўлган коллаген ишлаб чиқариш камайиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради. Коллаген камайиши милкнинг пастга тушиб кетишидек жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин. С витамини апельсин, лимон, грейпфрут, мандарин, киви, қизил булғори, қора смородина, брокколи, папайя каби маҳсулотларда бўлади.

Сут, пишлоқ ва йогурт суяк ҳамда тишлар учун муҳим минерал бўлган кальцийнинг манбаи ҳисобланади. Масалан, пишлоқ тишларни ҳимоя қилади, чунки уни истеъмол қилганимизда бактерицид хусусиятларга бой бўлган тупурик кўпроқ ишлаб чиқарилади. Исмалоқ, нўхат, брокколи, карам ёки тофуда кальций мавжуд.

Фосфор ҳам тиш тузилишини оптимал тарзда сақлаш учун жуда муҳимдир. Бу минерал сут, тухум ва балиқ каби маҳсулотларда бўлади.

Селдр ўсимлигида олма кислотаси мавжуд бўлиб, у тупурик ишлаб чиқаришга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, тишларни тозалайди ва доғларни йўқотади. Барча сабзавотлар сингари селдрни ҳам озуқавий хусусиятларини сақлаб қолган, хом ҳолда истеъмол қилиш, салатларга қўшиб ейиш яхши.

Кўк чойда катехин, антиоксидант бўлиб, у бактериялар келтириб чиқарадиган милк яллиғланишининг олдини олишга ёрдам беради. Агар кўк чой сиз учун аччиқлик қилса, унга лимон ёки озгина сут қўшиб ичишингиз мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Озишга мўлжалланган уколларни оддий ва фойдали маҳсулотлар билан алмаштиринг'ning rasmi

    Саломатлик 30.06.2025 18:05

    'Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 20:00

    Қуёш тиғи остида сотилаётган ичимликлар саратон хасталигини келтириб чиқарадими?

    Ёзнинг жазирама кунларида салқин ичимликларнинг инсон саломатлигига зарарли эканлигини асло унутмаслик лозим. Айниқса, улар қуёш тиғи остида сақланаётган бўлса.

    'Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 17:25

    Тунда тез-тез уйғониш одати шунчаки ноқулайлик эмас

    Балки жиддий касалликларнинг илк белгилари бўлиши мумкин.

    'Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди'ning rasmi

    Саломатлик 25.06.2025 08:57

    Ўзбекистонда 5 ойда қанча одам овқатдан заҳарлангани айтилди

    Очиқланишича, беш ойда 42 нафар ўзбекистонлик шифохонага тушган.

    'Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?'ning rasmi

    Саломатлик 23.06.2025 17:21

    Минерал сувнинг газлангани фойдалими ёки газланмагани?

    Минерал сув фойдали моддалар манбаи ҳисобланади, у организмда сув мувозанатини сақлашга ёрдам беради ва зарур минераллар билан бойитади. Лекин қайси турини танлаш мақсадга мувофиқ — газланганиними ёки газланмаганиними?

    'Ҳомиладорлар TORCH инфекциясига қачон таҳлил топшириши керак?'ning rasmi

    Саломатлик 20.06.2025 17:57

    Ҳомиладорлар TORCH инфекциясига қачон таҳлил топшириши керак?

    Ушбу саволга мутахассис батафсил жавоб берди.