АсосийЖамият

Янги Навоий шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди

Шаҳарча “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашади.

'Янги Навоий шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди'ning rasmi

️Навоий вилояти ҳокими Нормат Тусунов раҳбарлигидаги масъуллар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Янги Навоий шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шаҳарчанинг умумий майдони 1098 гектарни ташкил этиб, биринчи босқичда 450 гектар ер майдонида қурилиш ишлари амалга оширилади.

️Навоий шаҳри марказининг меъморий қиёфасини янада яхшилаш, ҳудудни ободонлаштириш, инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, замонавий объектлар қуриш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашни мақсад қилган лойиҳа “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашади.

️Янги Навоий шаҳарчаси йирик замонавий бизнес ва турар-жой биноларидан ташкил топган инфра тизим бўлиб, ундан кўп қаватли уйлар, бизнес марказлари, йирик кутубхона, кўнгилочар ва истироҳат боғлари, сунъий кўл, ҳунармандчилик устахоналари, ва ҳоказо бино ва иншоотлар ўрин олиши лойиҳага киритилган.

    Бошқа янгиликлар