АсосийБу қизиқ

Макроннинг хотини эркак эмаслиги исботланди

Париж жиноий суди Франсия биринчи хоними Брижит Макронга нисбатан интернет орқали ёлғон маълумотлар тарқатган ва ҳақорат қилган 10 нафар шахсни айбдор деб топди.

'Макроннинг хотини эркак эмаслиги исботланди'ning rasmi

Cудланувчилар ижтимоий тармоқларда Брижит Макрон гўёки эркак бўлиб туғилгани ва трансгендер экани ҳақидаги фитна назариясини тарқатиб, уни ва Президент Эммануел Макронни очиқ масхара қилган. Бу ҳақда Zamon.uz нашри маьлум қилди.

Суд раиси Терри Доннар айбланувчилар жабрланувчига қасддан зарар етказиш ниятида, ҳақоратли ва камситувчи иборалар орқали ёлғон ахборот тарқатганини таъкидлаган.

Суд қарорига биноан, саккиз нафар шахс 4 ойдан 8 ойгача шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд мажлисида қатнашмаган айбланувчилардан бирига эса 6 ойлик қамоқ жазоси тайинланди.

Маҳкумлар орасида машҳур реклама агентлиги раҳбари Орелиен Пуассон (Зоé Саган тахаллуси билан танилган) ҳам бор. У 8 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, рақамли маконда инсонларни ҳурмат қилиш бўйича махсус курс ўташи ва ижтимоий тармоқлардаги аккаунтини ёпиши шарт қилинди. Прокуратура уни ва фолбин Амандин Руани Брижит Макронга қарши дезинформация кампаниясининг асосий ташаббускорлари сифатида баҳолаган.

Суд жараёнида биринчи хонимнинг қизи Типҳен Озер ҳам чиқиш қилиб, ёлғон миш-мишлар онасининг соғлиғи ва шахсий ҳаётига жиддий салбий таъсир кўрсатганини айтган.

    Бошқа янгиликлар