Ижобий ўзгаришлардан бири уй хўжаликларида маиший даражада энергия тежаш чораларини кенг жорий этиш бўлди.
Энг кенг тарқалган амалиёт LED-ёритиш мосламаларини ўрнатиш бўлиб, уй хўжаликларининг 87%и светодиодли ёритишга ўтган бўлса, Қорақалпоғистон Респубилкаси, Хоразм, Навоий ва Тошкент вилоятлари каби айрим ҳудудларда бундай оилалар сони 90%дан ошди.
Бундан ташқари, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга қизиқиш ортиб бормоқда.
Таҳлил шуни кўрсатадики, аҳоли ўртасида тахминан 1,9 млн уй хўжаликларида қуёш панелларини ўрнатишга талаб мавжуд, бу эса қиймати 2,3 млрд доллардан ортиқ ички бозорни шакллантириш истиқболларини очади.
Шу тариқа, мамлакатимизда энергия самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бир сўз билан айтганда тежамкорлик — кадрият, урф-одатга айланиши керак.






