АсосийЖамият

Ўзбекистонда ЙТҲлардан ҳалок бўлганлар сони камайди

2025 йилда мамлакатда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2 188 киши вафот этди.

'Ўзбекистонда ЙТҲлардан ҳалок бўлганлар сони камайди'ning rasmi

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бироз камайган.

Ўзбекистонда 2025 йил давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2 188 нафар инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди. Таъкидланишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилда қайд этилган 2 199 нафарга нисбатан камроқ.

Шунингдек, ЙТҲлар сабаб 2025 йилда 8 901 киши турли даражада тан жароҳати олган. Бу ҳам ўтган йилги (8 931 нафар) кўрсаткичдан паст.

Мутахассислар таҳлилига кўра, сўнгги беш йилда аҳоли ва транспорт воситалари сони сезиларли ошганига қарамасдан, йўл-транспорт ҳодисалари ва улар оқибатидаги ўлим ҳолатларида камайиш динамикаси сақланиб қолмоқда. Хусусан, ҳар 100 минг аҳолига нисбатан ўлим кўрсаткичи 6,9 тадан 5,7 тага тушган.

Болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳам самара берган: 2025 йилда болалар иштирокидаги ЙТҲлар сони 2024 йилга нисбатан 171 тага, ҳалок бўлган болалар сони эса 36 тага камайган.

Маълумот ўрнида, 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ўлим билан боғлиқ ЙТҲлар кўрсаткичи энг паст бўлган мамлакат сифатида қайд этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси яна огоҳлантириш билан чиқди

    Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилмоқда.

    'Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Бахтиёр Саидов 3 та давлатнинг ташқи ишлар вазирларига телефон қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт, Ўммон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари билан Яқин шарқда юзага келган вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

    'Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:42

    Умра сафарлари вақтинча кечиктирилади

    Хусусан, 2026 йил 2 март куни режалаштирилган Тошкент-Жидда рейси ҳам маълум муддатга қолдирилди.

    'Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:17

    Ўзбекистонда 22 та наркожиноий гуруҳ фош этилди

    2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, наркотикларни ўтказиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи 22 та уюшган гуруҳ фаолияти тўхтатилди.

    'Газ нархи оширилмади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:57

    Газ нархи оширилмади

    Қиш мавсумида белгиланган ижтимоий меъёр ўзгарди.

    'Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:12

    Ўқитувчилардан пул йиғиш топшириғини берган “зам” ҳоким ишдан олинди

    Аввалроқ, Сурзондарёда ўқитувчилардан мажбуран пул йиғилаётгани ҳақида хабар берган эдик.