АсосийЖамият

Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор

Россия кучлари Украинага навбатдаги кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди.

'Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор'ning rasmi

Оқибатда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди ва юзга яқин киши жароҳат олди. 16 апрелга ўтар кечаси Киевга уюштирилган зарбалар энг оғир талафотларга сабаб бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган, 90 дан ортиқ киши жароҳатланган. Пойтахтнинг бир неча туманларида турар-жой бинолари вайрон бўлиб, ёнғинлар юзага келган.

Шунингдек, Одесса ҳам кучли зарбага учраган. Бу ерда 8 киши ҳалок бўлиб, 16 киши жароҳат олган. Портлашлар инфратузилма ва уй-жойларга зарар етказган, юзлаб деразалар синган.

Днепрда эса бир вақтнинг ўзида дронлар, ракеталар ва артиллерия қўлланилган ҳужум натижасида 3 киши ҳалок бўлган, 30 дан ортиқ одам яраланган. Турар-жой бинолари ва бошқа объектлар зарар кўрган.

Бундан ташқари, Харков ҳам дрон ҳужумларига учраб, камида икки киши жароҳатланган. Бир нечта уйлар шикастланган, автомобиллар ёниб кетган ва газ қувурларига зарар етган.

Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, Россия томонидан жами 44 та ракета ва 659 та дрон учирилган.

Улардан аксарияти ҳаводан мудофаа воситалари томонидан уриб туширилган бўлса-да, айрим зарбалар жиддий талафотларга сабаб бўлган. Бу ҳужумлар сўнгги ойлар ичида энг йирикларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди

    Ҳудудда назоратни кучайтириш мақсадида 10 та нуқтага онлайн видеокузатув ўрнатилди, яна 40 та локация қамраб олиниши режалаштирилган.

    'Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:45

    Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди

    Томонлар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини тан олди ва жабрланганларга товон тўлашга келишди.

    'Сурхондарёда мансабдор пора олишда ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Сурхондарёда мансабдор пора олишда ушланди

    Сурхондарё вилоятида мансабдор ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 16:53

    Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди

    Тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?