2026 йил 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлгини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусида глобал форум бўлиб ўтади.
Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад:
- наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш;
- илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;
- замонавий наркотаҳдидларга қарши комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш;
- гиёҳвандликка қарши курашда давлатлараро ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбирда:
- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда шу каби бошқа 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар,
- 50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари,
- 500 га яқин халқаро экспертлар ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.






